Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватаний иш ватаний ишқ билан
17:03 / 2020-11-12

Куни кеча Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор ўқитувчилари жамоаси Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани аҳолиси билан Қумовулдаги маданият саройида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Тадбирда жонли суҳбат-маърузадан сўнг санъаткорларнинг мусиқий чиқишлари, ёш спортчиларнинг амалий машқлари, ўқувчиларнинг ватанпарварлик руҳидаги шеърлари, викторина ўйинлари ғолибларига турли совғалар тақдим этиш даврага файз ва тароват бахш этди. Самарали фаолиятнинг натижаси сифатида Тошкент вилоятининг янги пойтахти - Нурафшон шаҳрининг пайдо бўлиши ва уни Ўзбекистондаги биринчи "ақлли шаҳар" дея эътироф этилгани тадбирда ҳам яна бир бор тилга олинди.

Президентимизнинг 2020 йилдаги парламентга Мурожаатномаси ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ва унинг мазмун-моҳиятининг таҳлил этиб берилиши, “Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги”, “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида”, “Хотин-қизларни ижтимоийлаштириш ва уларни фаоллаштириш”, “Ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга инновацион ёндашув” каби мавзуларидаги маърузалар мутасадди олимлар томонидан мунтазам равишда ёритиб борилиши алоҳида уқтирилди.

Энг муҳими, тадбир жонли ва жўшқин тарзда ўтди.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,

ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари