English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги ҳимоячилари овоз берди
06:53 / 2016-12-04

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча талабга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армия барпо этилгани мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати бўлмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча талабга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армия барпо этилгани мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати бўлмоқда.

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент шаҳридаги 153-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёни эрта тонгдан бошланди. Бу муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида тинчлигимиз ва осойишталигимиз посбонлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Участка сайлов комиссияси раиси, подполковник Ҳасан Халиловнинг таъкидлашича, сайлов участкасида мингга яқин оддий аскарлар, курсантлар, сержантлар, офицерлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилардан иборат сайловчилар рўйхатга олинган.

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсанти Умиджон Раҳмонов ушбу сайлов участкасида биринчилардан бўлиб овоз берди.

– Давлатимизнинг биз, ёшларга кўрсатаётган доимий эътибори ва ғамхўрлигига жавобан салоҳиятли офицер бўлиш, Ватанимиз ва халқимиз тинчлигини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш – биз учун улкан шараф. – дейди Умиджон. – Президентликка номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқиб, мамлакатимизнинг янада гуллаб-яшнаши, осойишталигимизни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшувчи номзодга овоз бердим.

– Мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда, – дейди кичик сержант Жамол Худойқулов. – Ҳарбий қисм ва муассасаларда хизматни ўташ ва яшаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган. Бугун ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муносиб ҳисса қўшадиган номзодга овоз бердим.

– Сайловда қатнашишнинг масъулияти катта, – дейди капитан Нурулло Акбаров. – Мен шу масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, юртимизнинг янада тараққий этиши, халқимиз фаровонлигини бундан-да юксалтиришга хизмат қиладиган номзодга овоз бердим. Ўрни келганда таъкидлаш жоиз, Қуролли Кучларимизни барпо этиш ва шакллантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар армиямизнинг қиёфасини, унинг мазмун-моҳияти ва жанговар имкониятларини, ҳарбий жамоалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришга, жамиятимизда ҳарбий хизматга бўлган ишончнинг янада ортишига хизмат қилмоқда.