Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигининг ҳуқуқий асоси
13:12 / 2025-12-07

Урганч шаҳридаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, барчани Конституция байрами билан қизғин муборакбод этди. 

Вилоят санъат усталари ижросида байрам концерти намойиш этилди. Ватанни мадҳ этувчи гўзал куй - қўшиқлар йиғилганларга юқори кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлади.

—Мен бу юртнинг меҳнатида пишиб, иссиқ-совуғини бирдай кўрган меҳнат фахрийси сифатида ҳар гал 8 декабрь куни дилда бир ғурур, қувонч ва ифтихор билан юрт ўтмишини ёдга оламан, —дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Рустам Султонов. —Чунки, айнан шу кунда халқимиз танлаган йўл — адолат, тинчлик ва тараққиёт йўлининг мустаҳкам пойдевори —Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган. Ўттиз уч йил инсон умрида ҳам кам бўлмаган давр. Давлат тақдирида эса бу синовлардан ўтилган, юксалиш, янги марралар қўлга киритилган йиллар мажмуасидир. Айниқса, сўнгги йиллардаги ислоҳотларда Янги Ўзбекистоннинг барпо бўлиб, гуллаб-яшнаётганига гувоҳ бўлаётганимдан, шу ўзгаришларни ўз кўзим билан кўраётганимдан хурсандман. 

[gallery-26613]

Конституция кунига бағишланган тадбирлар “Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғоя асосида Хоразмнинг барча шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

А. Шокиров, Б.Саидов(сурат), ЎзА