English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанимиз ҳимоячилари қутланди
15:41 / 2022-01-14

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни Cирдарё вилоятида ҳам катта кўтаринкилик билан нишонланди.

Гулистон шаҳридаги Хотира майдонига вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Тадбир иштирокчилари ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этди.

Шундан сўнг, “Билимдонлар маскани”да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов тадбир иштирокчиларига Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида юрт тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз борди. Бу натижаларга эришишимизда Давлат ва халқ манфаатлари учун ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга шай турувчи ҳарбийларимиз юксак эҳтиром ва эътирофга муносиблиги айтилди.

Ватанимиз тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган катта лейтенант Алишер Салимовнинг онаси Тожихон Салимовага, сержант Эломон Отажоновнинг отаси Холмурод Отажоновга, сержант Хайрулла Бозоровнинг отаси Тўра Бозоровга мудофаа ишлари бошқармасининг совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА