Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанига бориб келувчилар қочоқ мақомидан маҳрум қилинади
15:19 / 2019-08-19

Германияда муттасил тарзда ўз ватанига бориб келувчи муҳожирлар қочоқ мақомидан маҳрум қилинади, деди мамлакат ички ишлар вазири Хорст Зеехофер.


Германияда муттасил тарзда ўз ватанига бориб келувчи муҳожирлар қочоқ мақомидан маҳрум қилинади, деди мамлакат ички ишлар вазири Хорст Зеехофер. “Агар Германияда яшаётган суриялик муттасил тарзда ватанига бориб-келиб турса, бу унинг қувғинда эканидан далолат бермайди албатта”, деди вазир.

Шунинг учун муҳожирлик хизматлари ватанига бориб келувчи ҳар бир чет элликни қайтадан текширувдан ўтказади. Зеехофер муҳожирлар ватанида вазият барқарорлашганидан сўнг қайтарилишини эслатган.