English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!
08:36 / 2022-08-30

Ички ишлар органларида ўтказилган «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида бўлиб ўтган “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остидаги танловнинг дастлабки босқичлари ҳудудларда ўтказилди.

Танловнинг Республика босқичи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида бўлиб ўтди. 
 Ички ишлар органларининг санъатда ҳаваскор истеъдодли жамоалари ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг Республика босқичида жами 16 жамоа иштирок этди.

Иштирокчилар тништирув, Ватан мадҳи ва эркин мавзу шартларида беллашди. Танлов якунига кўра, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг «Жайҳун» жамоаси ғолиб бўлди. 

Ғолиб ва совриндорларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.


             

  Ш.Неъматов, ЎзА