Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга таянч ёшлар фестивали
06:26 / 2025-02-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Ватанпарвар” боғида “Мен Ватанга таянчман” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Ватан ҳимоячилари шаънини улуғлаш, ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳини ошириш ва уларда миллий ғурур туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган фестивалда ҳарбий хизматчилар томонидан турли чиқишлар намойиш этилиб, иштирокчиларга ҳарбий қасамга содиқлик, фидойилик ва жасорат ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.  

[gallery-21753]

Шунингдек, махсус қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилиб, иштирокчилар замонавий мудофаа воситалари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизматчилар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг қизиқарли ҳаётий ҳикоялари ва хизмат давомида тўплаган тажрибаларини тинглади. Фестиваль ҳарбий спорт мусобақалари, ватанпарварлик қўшиқлари ижроси ва турли танловлар билан бойитилди.  

Мазкур фестиваль ёш авлоднинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини яратди. Ёшлар ҳарбий хизматнинг шарафли бурч эканини ҳис этиб, ўз келажагини ушбу соҳа билан боғлаш истагини билдирди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА