French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга садоқат, мардлик каби туйғулар Аҳмад бобони ғалабага етаклаган
14:58 / 2023-05-03

Аҳмад бобо Жалилов бугун 98 ёшда. Умрининг энг навқирон, кучга тўлган 18 ёшида — 1943 йилда машъум уруш фронти томон отланди. Ота юрт, она макон эрки учун иссиқ қучоғига совуқ қурол олди. Садоқат, мардлик, жасорат сингари қоришиқ ҳислар билан ёвга юзма-юз келди. Балки шу туйғулар паноҳидами ғалабадан сўнг кўксига медаллар билан уйга саломат қайтиш бахти насиб этди.

Бугун бобонинг ҳовлиси невараю чеваралар билан гавжум. Ҳудудда бу табаррук инсонни йўқламаган одамнинг ўзи кам бўлса керак.  

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳам  Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад бобо Жалилов ҳолидан хабар олиб, ҳамсуҳбат бўлишди.  

Хонадонга совға-саломлар билан ташриф буюрган ҳарбийлар отахон қувончига сабаб бўлди. Қаҳрамоннинг оила аъзолари ҳам ҳарбий хизматчилар томонидан доимий кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканликларини билдирди.  

Урушдан кейин ҳам Ватанда турли лавозимларда фаолият юритиб, уруш қатнашчиси сифатида давлат ва халқимиз эъзозида бўлди. Бугун уч нафар ўғил, етти набира ва учта эвара ғамхўрлиги остида.  

Ҳарбийлар маҳалла ёшлари доим бобо ҳолидан хабар олиб, суҳбатига қулоқ осишади, қимматли ўгитларини ҳаёт йўлларига татбиқ этишади. Бу каби хайрли ишлар округ ҳарбий хизматчилари томонидан тизимли равишда давом этмоқда.  

Н.Раҳмонова, ЎзА