Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватандошлар нималар ҳақида фикрлашди?
18:39 / 2022-01-17

«Ватандошлар» жамоат фонди ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳамкорликда «Ватанпарвар ойлиги» доирасида ZOOM платформаси асосида тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида «Ватандошлар» жамоат фонди Бошқарув раиси О.Сатторов сарҳадларимизда хизмат қилаётган ўғлонларни, хориждаги ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги, Ватан ҳимоячилари куни билан самимий қутлади.

Маълумки, мамлакатимиз етакчиси томонидан ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фонди хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни жипслаштириш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини юртимиз тараққиётига самарали йўналтиришдек мақсадларни кўзлайди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхона вакиллари, 200 га яқин ватандошлар ҳамда уларнинг жамоат бирлашмалари раҳбарлари, сиёсий арбоблар, санъат ва маданият ходимлари иштирок этди. Ушбу тадбир Фонднинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ҳавола этилди.

ЎзА