Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“VATAN” журналининг 5-сони нашрдан чиқди
11:02 / 2025-04-16

Мана, қўлимизда ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий ушбу журналнинг янги сони. Ранг-баранг, географияси янада кенгайган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг “Кутиб ол, Дунё...” номли мақоласидаги қуйидаги эътирофлар журнал ўқувчилари қалбигаа хитоб ўлароқ янграйди: “Шарл де Голль, Отто фон Бисмарк, Уинстон Черчилль, Франклин Рузвельт, Елизавета II, Ли Куан Ю, Муҳаммад ибн Зайд ал-Наҳаён... Энди эса Шавкат Мирзиёев!”. Албатта, ўқинг!   

“9 май - Хотира ва қадрлаш куни”, “Хоразмнинг буюк тоғлари ёхуд қайта тикланаётган тарихий ҳақиқат”, Ўзбекистон  мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуридддин Холиқназар ҳазратлари билан қилинган “Ватан муҳаббати ила юртлар обод бўлур” номли суҳбат, “Туркистон қайғуси” – асар сўзбошисидан парча, “Марказий Осиё: кеча ва бугун” – геосиёсат ва таҳлил, америкалик сиёсатшунос, Марказий Осиё ва кавказ институти (САСI) асосчиси, раиси Фредерик Старр,  Тожикистон Миллий Фанлар академияси Иқтисодиёт ва экология институти етакчи илмий ходими Хамиджон Арофов,  қирғизистонлик иқтисодчи Азамат Акенеев,  қозоғистонлик олим, Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар маркази директори Серик Белгибаев, иқтисодчи Юлий Юсупов, Дэвин ДеВизнинг “Марказий Осиё интеллектуал тарихидаги қолиплар, ёнбосишлар ва сохта дихотомиялар” мақоласи хусусида айрим мулоҳазалар, Ўрта Осиё геология мактабини яратган аллома Ҳабиб Абдуллаев, “Темур вақф қилган жез шамдонлар қандай йўқолган?”,  “Шимолий Ҳиндистонни ҳимоя қилган туркийлар” каби чуқур таҳлилга асосланган мақолаларни ўқиркансиз, беихтиёр қалбга яна бир бор қулоқ соласиз, томирларда оқаётган қоннинг шовуллаб, жўшаётганини ҳис қилиб турасиз. 

“VATAN”га юзланинг, “VATAN”ни ўқинг...

ЎзА