Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан учун жонини фидо этганлар ёдга олинди (+видео)
17:34 / 2025-10-14

Қашқадарё вилоят миллий гвардия бошқармаси ташаббуси билан сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда ёш авлод онгида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида сиёсий қатағон даврида юртимиз мустақиллиги ва халқимиз озодлиги йўлида фидокорона курашган юртдошларимизнинг ҳаёт йўли, уларнинг мардлиги ва жасорати ҳақида сўз юритилди. Ҳарбий хизматчилар ўша оғир йилларда бегуноҳ қурбон бўлган инсонлар хотирасини ҳурмат билан ёд этиб, уларнинг ибратли ҳаёти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, ёш авлодни тарихий сабоқлардан ибрат олишга, миллий қадриятларга садоқатли бўлишга ҳамда Ватанга фидокорона хизмат қилиш руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳарбий хизматчилар вилоятда жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”га ташриф буюришди. Музей экспозицияларида акс эттирилган ҳужжатлар, фотосуратлар, шахсий буюмлар ва бошқа ноёб экспонатлар ўша даврда қатағон қилинган зиёлилар, ёзувчилар, дин арбоблари ва оддий фуқароларнинг ҳаётидан ҳикоя қилади.

—Қатағон қурбонлари тақдири — миллат хотирасининг ажралмас қисми, — дейди Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Жўраев.— Музейдаги ҳар бир экспонат орқали ўша даврнинг дарди ва сабоғи ҳис этилади. Бу нафақат ўтмишни англаш, балки келажакка масъулият билан қарашга ундайди.

Иштирокчиларни чуқур таъсирлантирган жиҳатлардан бири, Ватан, халқ ва адолат йўлида жонини фидо қилган инсонларнинг мардлиги ва жасорати бўлди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lk3dnTwTV84?si=zi00SSFbXcievrcO" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА