English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан учун, миллат учун, халқ учун!
12:00 / 2025-08-07

Мустақиллик байрамининг 34 йиллиги арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилаётган "Умуммиллий бирдамлик фестивали" мамлакатимиз бўйлаб қулоч ёзмоқда.

Фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

“Умуммиллий бирдамлик фестивали” дастлаб гўзал Фарғона водийси ва юртимизнинг жанубий сарҳадлари - қадим Сурхон воҳаси заминида старт олди. Жумладан, 5-6 августь кунлари Қўқон, Марғилон, Фарғона, Бувайда, Боғдод, Қува, Риштон, Учкўприк, Данғара, шунингдек, Термиз, Жарқўрғон, Шеробод, Қумқўрғон, Ангор, Бойсун, Қизириқ, Бандихон туман ва шаҳарларида ташкил этилди.

Айтиш мумкинки, бу йилги фестиваль доирасида ўтказилаётган лойиҳаларнинг халқчиллиги, мақсадлилиги ва ранг-баранглигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, “Инсон қадри”, “Умуммиллий бирдамлик”, “Дилдаги гаплар”, “Маслаҳат оши”, “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Бахтли болалик шарафига”, “Шижоат” номли ижтимоий, ватанпарварлик лойиҳалари “Китоб марафони” акциялари, “Қасамёд” спектакли намойиши, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида гала-концер дастурлари шулар жумласидан.

Мазкур лойиҳаларда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, профессор олимлар, таниқли шоиралар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, шунингдек, ёш санъаткорлар ўз чиқишлари билан фестивалга ўзгача файз бахш этишди.  

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ўтказилаётган ушбу фестиваль халқимиз қалбидан жой олиб бормоқда десак, муболаға бўлмайди.  

Фестиваль сабабли илм-маърифат, адабиёт ва санъат аҳли, киноактёр, таниқли хонандалар юртимиз бўйлаб чекка туман, маҳаллаларгача бориб, одамлар билан юзма-юз суҳбатлашмоқда.  Улар билан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда юз бераётган воқеликларнинг асл мазмун-моҳияти борасида дилдан суҳбатлар қилиниб, гўзал шеър, куй-қўшиқлар билан юртдошларимиз орасида ўзаро меҳр ришталари боғланмоқда, юракларга эзгулик куртакларини қадамоқдалар.

Албатта, бундай учрашувлар кўнгилларда изсиз кетмайди. Зеро, одамлар қалбида юксак инсоний фазилатлар илм-маърифат, меҳр-саховат, ҳамжиҳатлик, миллий бирдамлик, бағрикенглик каби туйғуларнинг жўш уриши ва аҳолида ижтимоий фаолликни кучайтиришга хизмат қилади.

Н.Усмонова,

ЎзА