English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”
16:17 / 2025-08-06

Юртимизда энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик куни тобора яқинлашиб келмоқда. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида Ўзбекистон бўйлаб бу қутлуғ сана муносабати билан кўплаб байрам тадбирлари, эзгу ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Ҳар бир ҳудудда, ҳар бир маҳаллада юртимиз мустақиллигини улуғлаш, халқимизга беғараз хизмат қилаётган фидойи инсонларни қадрлаш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат туйғусини кучайтириш мақсадида кенг кўламли тадбирлар бошлаб юборилган.

Шу жумладан, Бухорода ҳам қатор байрам тадбирлари давом этмоқда. Ана шундай  тадбирлардан бири “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Наршахий” истироҳат боғида ўтказилди.

Мазкур тадбир Бухоро шаҳар маданият бўлими ташаббуси билан ташкил этилди. Унда маҳаллий санъаткорлар, таниқли хонандалар, ҳамда ёш иқтидор эгалари иштирок этди. Тадбир давомида ижро этилган юрт мадҳияси, истиқлол, тинчлик ва Ватанга муҳаббат руҳидаги куй-қўшиқлар томошабинларга байрамона кайфият улашди.

– Ушбу байрам тадбири халқимизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг амалдаги ифодаси. Шубҳасиз, бундай байрамлар эл-юрт равнақи, маънавий юксалиш ва авлодлар давоми бўлган ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади, – дейди маҳалла фаоли Нурбек Ислдомов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.