Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
15:11 / 2022-12-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ходимлари, туман (шаҳар) бўлинма раҳбарлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди. Таъкидлаш жоиз, Республика бўйича 96 нафар номзод “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонига лойиқ топилган бўлиб,  улар орасида 2 нафар сурхондарёлик ҳам бор.

[gallery-10037]

 “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 45 нафар номзод “Адабиёт ва публицистика”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишида ўз маҳоратини намойиш этди.

Танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари вилоят маънавият ва маърифат кенгаши қошида ташкил этилган экспертлардан томонидан баҳоланди.  

Ғолиб ва совриндорлар Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА