Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан тараққиёти ёшлар қўлида
20:27 / 2021-11-29

Сирдарёда “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча худудларида илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” Республика кўрик танлови ўтказилмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти хамкорлигида ўтказилаётган танловнинг Сирдарё вилояти босқичи ғолиблари ҳам тақдирланди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Муроджон Ҳайитов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси ўринбосари Ўткир Нурматовлар ғолибларни қутлар экан, уларни Президентимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан янада унумли фойдаланишга чақирди.

Тадбирда “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика”, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишларида ғолиб бўлган ва тадбирнинг фаол иштирокчилари муносиб тақдирланди.

Вилоят санъат усталарининг концерт дастури тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

Ш.Суяров,

Ф.Тошматов ЎзА