French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан шарафини улуғлаган матонатли спортчилар кутиб олинди
13:26 / 2023-08-28

Хабар берганимиздек, Англиянинг Бирмингем шаҳрида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида IBSA жаҳон ўйинлари бўлиб ўтди.

Дунёнинг 50 га яқин давлатлари қатори Ўзбекистон Паралимпия делегацияси иштирок этган мусобақаларда матонатли спортчиларимиз 9 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллади.  

Муросасиз баҳсларда пара дзюдочиларимиз яккалик беллашувларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медални, жамоавий беллашувларда эса аёлларимиз бронза, эркакларимиз кумуш медални қўлга киритди. Спортчиларимиздан Камрон Нуриллаев олтин, Феруз Сайидов ва Кумуш Хўжаева кумуш, Аловиддин Жўрақулов ҳамда Муниса Мадримова бронза медалига сазовор бўлди.  

Пара шахмат баҳсларида истеъдодли пара шахматчимиз Аҳадхон Кимсанбоев кумуш медалга эга чиққан бўлса, жамоавий беллашувларда Илҳом Ғуломов билан бронза медалига эга чиқди.  

Бугун ватанимиз спорт шарафини улуғлаган иродали пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, дахлдор спорт ташкилотлари ва кенг спорт жамоатчилиги вакиллари, спортчиларнинг оила аъзолари, мухлислар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА