Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан, оила соғинчи ҳар нарсадан устун (+видео) 
19:01 / 2024-10-07

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ишсиз ёшларга ер майдонлари ажратиб берилаётгани ортидан ёшларимизнинг, балки унинг ортидан оиласининг ҳам бандлиги ва даромади таъминланмоқда.

Ер олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёшларимиз сони тобора ортиб бормоқда. 

Сирдарёлик Усмонбой Усмонов ҳамда Жаҳонгир Файзуллаев ҳам ана шундай ёшларимиздан ҳисобланади. Улар 6 йилдан ортиқ чет давлатларда ишлаб келган.Чекка қишлоқ йигитлари хориждан қайтгач ёшлар етакчиси кўмаги билан деҳқончилик қилиш учун 50 сотихдан ер олди. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ улар доимий даромадга эга бўлди. 

Усмонбойнинг таъкидлашича, бугун унинг даромади хорижда ишлаб топганидан кўпроқ. Ватан, оила соғинчи ҳар нарсадан устунроқ экан. Шу сабаб улар ўз юртларига қайтиб меҳнат қилиб пул топишни афзал кўрди. 

Қаҳрамонларимиз билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг You Tube саҳифасида кўришингиз мумкин. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BEFUp-Ow2Kk" title="Vatan, oila sogʻinchi har narsadan ustun (+video)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, ЎзА