French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан манзумаси
20:06 / 2024-03-12

Пойтахтимиздаги "Туркистон" санъат саройида "Ватан манзумаси" деб номланган маърифий-маданий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Маданият вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси каби тузилмалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ёшларни юртга, ўз халқига содиқ, ватанпарвар, эртанги кун учун масъулиятни теран англайдиган инсонлар этиб камолга етказиш масаласи мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнларида устувор ўрин эгаллайди. 

2023 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада янги босқичга олиб чиқиш долзарб эканига алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-16375]

Мудофаа, Маданият вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси қисқа вақт мобайнида бу борадаги вазифалар ижросига жиддий аҳамият қаратиб, бир қатор маърифий-ижодий лойиҳаларни ҳаётга жорий этиб келмоқда.

Шу билан бирга, матонатли ҳарбийларимиз, "Темурбеклар мактаби" фаолияти ҳақида ёрқин, ҳаётий, самимий асарлар яратиш масаласи ижодкор зиёлилар зиммасига улкан масъулият юкламоқда.

Тантанали тадбир аввалида "Туркистон" саройи фойесида матонатли ҳарбийларимиз, уларнинг беором, заҳматларга тўла ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий кўргазма ташкил этилди.

Шеъриятимиз дарғалари - Ҳалима Худойбердиева, Эркин Воҳидов, Саъдулла Ҳаким, Маҳмуд Тоир ижодига мансуб Ватан ҳақидаги шеърлар Гулжамол Асқарова, Муҳаммадали Ғаффоров, Ситорабону Шомуродова, Нозима Ҳабибуллаева томонидан ўқилди.

“Алпомишлар юрти бу диёр" адабий композициясида Мансур Жумаев, Шаҳриёр Шавкат ижодидан намуналар янгради.

Тадбирда она-Ватан, тинч ва осуда ҳаётимизни ўз жонидан азиз билган мард ҳарбийларнинг табаррук хотираси ёдга олинди.

Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ашула ва рақс ансамблларининг чиқишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Бадиий-мусиқий дастур Ўзбекистонимизни кўз қорачиғидек асрашга, тинч ва осойишта,тўкин, фаровон кунларнинг қадрига етишга даъват этгани билан аҳамиятли бўлди. Бу каби тадбирлар мазкур саройда яна давом этади.

“Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирок этди.

Назокат Усмонова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА