“Ватан мадҳи” барчани ҳамжиҳатликка чорлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда.
Фестиваль доирасида Термиз шаҳрининг Боғишамол маҳалласида “Ватан мадҳи” номли гала-концерт ташкил этилди.
[gallery-18858]
Термиз шаҳар маданият уйи санъаткорлари ҳамда Бойсун туманининг “Шалола” фольклор-этнографик ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳна чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди. Шўх куй-қўшиқлар гўзал рақсларга уланди.
Бу каби тадбирлар нафақат ёшлар, балки бутун маҳалла аҳлининг бирлик ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаши билан муҳим аҳамият касб этади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА