Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан кенгликлари (Достон)
07:30 / 2021-12-20

«O‘zbekiston adabiyoti va san'ati» газетасининг 2021 йил 17 декабрь кунги 51-сони сонида шоир Турсун Алининг "Ватан кенгликлари" деб номланган достони эълон қилинди.

Турсун АЛИ

ВАТАН КЕНГЛИКЛАРИ

Достон

МУҚАДДИМА

Ватаним, гўзал бир келинчак мисол,

Турфа либосларда очмоқдадир юз.

Ҳайратдан нозланиб боқади ҳилол,

Ранглар дунёсида

Адашади кўз.

 

Булутлар қаърида рангин бинолар,

Кўприклар соҳилда худди паҳлавон.

Ердан бош кўтарган кўкка зиналар,

Қўлларим чўзсам, эҳ

Тутилар осмон.

 

Қиру адирларнинг яйдоқларида,

Дарёдек шовуллар олтин буғдойзор.

Қўй-қўзилар чўпон қароқларида,

Яшил майсазорда

Ўтлар беозор.

 

Боғлар бағри очиқ, мевалар шиғил,

Дарахтлар букчайган,

Асода гўё.

Жаннат оғушида юргандек кўнгил,

Ажиб латофатга кўмилар дунё.

 

Гўзал водийларни кезаман яёв,

Менга ҳамроҳ бўлар

Баъзида авто.

Қай ердан шамолдек ўтаман бирров,

Қай гўшада кечам оқаргай ҳатто,

 

Ватан, кенгликларинг,

О, руҳ бахш этар менга.


Достоннинг давомини ушбу ҳаволада ўқинг.