Ватан ҳимоячилари кунига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда
Матбуот анжуманида байрам муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун зарур шароит яратиб берилиши алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мудофаа вазирлиги томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик жараёнининг бориши ҳақида маълумот бериш, ушбу тадбирлар мазмун-моҳиятини ОАВда кенг ёритиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этиладиган тадбирлар дастурида ёшлар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий туйғуларни кучайтириш, турли маданий-маърифий, спорт тадбирларини ташкил этиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Жумладан, ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида турли ижодий танловлар, спорт мусобақалари ўтказилади. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилади.
Матбуот анжуманида байрам муносабати билан ўтказиладиган барча тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун зарур шароит яратиб берилиши алоҳида таъкидланди.