French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимояси – шараф
19:23 / 2026-01-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ҳам юксак тантана ва кўтаринки руҳ билан нишонланди. Сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири Ватан тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга бўлган юксак эътибор ва эътирофнинг ёрқин ифодасига айланди.  

Байрам тадбирида округ қўмондонлиги, ҳарбий қисмлар раҳбарлари, фахрий ҳарбийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди. Тадбир давомида Ватан ҳимояси – шарафли бурч эканлиги хусусида алоҳида сўз юритилиб, юрт осойишталигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ҳарбий хизматнинг бугунги замонавий қиёфасига эътибор қаратилди.  

[gallery-27126]

Маросимда ўқув йили давомида жанговар, маънавий-маърифий, спорт ва хизмат фаолиятининг турли йўналишларида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди. Уларга фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.

Байрам тадбирининг бадиий қисми эса том маънода қалбларга байрам кайфиятини олиб кирди. Саҳнада янграган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, жўшқин мусиқалар ва бадиий чиқишлар томошабинларга аъло кайфият улашди.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА