French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимояси – фахр ва масъулият
11:06 / 2026-01-08

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган “ADM Jizzakh” автомобил ишлаб чиқариш заводида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Жиззах гарнизонидаги “н” ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида ташкил этилди.

Фестиваль “Миллий армиямиз – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида ўтказилиб, ишчи-хизматчилар ва ёшлар учун мазмунли ва таъсирчан маънавий-маърифий тадбирга айланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз Қуролли Кучларининг бугунги салоҳияти, миллий армияни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар хусусида атрофлича маълумот беришди.

Фестиваль давомида ҳарбий оркестр ижросида ватанпарварлик қўшиқлари янгради, қўл жанги элементлари асосида саҳна кўринишлари ҳамда фахрий қоровул бўлинмасининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Бу чиқишлар иштирокчиларда, айниқса ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий армиямизга нисбатан фахр ва ҳарбий касбга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири