Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимояси – энг улуғ бурч, унинг илк сабоқлари болаликдан бошланади
18:35 / 2026-01-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилоятидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Мазкур тадбирлар давомида тарбияланувчиларга Ватанга муҳаббат, миллий ғурур, тинчликни асраш, мардлик ва жасорат каби юксак қадриятлар содда ва болалар онгига мос тарзда етказилмоқда. Қизиқарли саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар, рамзий чиқишлар ҳамда тарбиявий машғулотлар орқали болажонларда Ватан ҳимоячиларига нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғулари, юртга садоқат, тинч ҳаёт қадрини англаш ва келажакда Ватан равнақига хизмат қилиш истаги шаклланмоқда.

[gallery-27123]

Ватанни севиш – уни ҳимоя қилишдан бошланади. Бу туйғу эса аввало болалик қалбида юксак қадрият сифатида улғаяди.  

Вилоят Фахрийлар кенгаши раиси, захирадаги подполковник Камол Шеров иштирокида Бухоро шаҳридаги 80-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тадбир ҳам таассуротларга бой тарзда ўтди.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА