Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячиларига янги уйларнинг калити топширилди
19:18 / 2022-02-23

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли Ҳайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун 30 хонадонга мўлжалланган замонавий янги хизмат уйларининг калити топширилди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиб, уй-жой масалаларини ҳал этишга қаратилаётган юксак эьтибор тинч, осуда ҳаёт ва фаровон турмушни таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу борада Ватанимизнинг жанубдаги воҳаси – Сурхондарё вилоятида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Денов туманидаги Ҳайрабод гарнизонида бунёд этилган мазкур хизмат уйида ҳам ҳарбийлар ва уларнинг оила аьзолари учун барча замонавий шароит яратилган.

– Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар ҳам замонавий усулда жиҳозланган, – дейди кичик сержант Достон Абдуллаев. – Бу ердаги қулайликлардан айниқса, турмуш ўртоғим ва фарзандларим жуда хурсанд. Мактабгача таълим муассасаси бор. 

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун 50 иш ўрнига эга замонавий тикув цехи мавжуд. Ватан олдидаги хизмат бурчимизни шараф билан бажариш учун бизга шундай шароит яратиб бераётган давлатимиздан миннатдормиз.

Хизмат уйига кўчиб ўтган ҳарбий хизматчиларга Жанубий оператив қўмондонлиги ва туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Холмўмин Маматрайимов,ЎзА