Гулистон шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. У Ватан равнақи ва юрт тинчлиги йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар хотирасини улуғлаш, уларнинг оила аъзоларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Маросимда вилоят раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ҳарбий хизматчилар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
[gallery-27133]
Тадбир аввалида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов барча иштирокчиларни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг, ҳарбий оркестр садолари остида майдон тўрида жойлашган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, йирик корхона ва муассасалар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар ва гулдасталар қўйилди.
Ғулом Примов, Достон Қаландаров (сурат), ЎзА мухбирлари