Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячилари сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар билан танишди
09:15 / 2024-10-24

Сайлов – 2024

Мудофаа вазирлигининг Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида сайлов қонунчилигига бағишланган тадбир ташкил этилди.  

Унда тинчлигимиз посбонларига сайловлар ва сайловга оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Бу йил мамлакатимизда илк марта парламент сайловининг аралаш мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилиши ва унга кўра, Қонунчилик палатаси депутатларининг ярми мажоритар яъни, бир мандатли сайлов округидан, ярми пропорционал тартиб бўйича партия рўйхати асосида битта сайлов округидан сайланиши тўғрисида сўз юритилди. Миллий қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар фуқароларнинг тенг сайлов ҳуқуқи ва овоз бериш шаффофлиги кафолатларини янада мустаҳкамлагани хусусида фикр алмашилди.  

Сайловлар жамият тараққиётини белгилайдиган муҳим сиёсий жараён бўлиб, ҳар бир овоз мамлакат келажагига дахлдорлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқароларнинг манфаатлари давлат органларида тўлақонли ифодаланишини таъминлайдиган адолатли, шаффоф сайлов тизими яратилган.  

Тадбирда ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири