Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячилари Президент мактабида
12:26 / 2024-01-12

Гулистон шаҳридаги Президент мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни олдидан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг бир гуруҳ ходимлари ва ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этди. Тадбирда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини уйғунлаштириш борасида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар янги босқичга кўтарилаётганлиги алоҳида таъкидланди.  

Сирдарё вилояти божхона бошқармасига тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун Президент мактабининг ташаккурномаси топширилди.  Байрам тадбири давомида Президент мактаби ўқувчилари томонидан Ватанимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш қилинди.  

Ш.Суяров,  

ЎзА мухбири