Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячилари кунига байрамона совға
11:40 / 2026-01-08

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмида замонавий инфратузилмага эга янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Ҳалмуҳамедов, Ўзбекистон Қаҳрамони Саидали Раҳмонов, “ОКМК” АЖ раҳбарияти, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Сўзга чиққанлар йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги билан самимий табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан  мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар хизмат фаолиятини самарали олиб бориши учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Шундан сўнг, мудофаа вазири мазкур бинони қуриш ва таъмирлаш ишларида яқиндан кўмак берган “ОКМК” АЖ раҳбариятига миннатдорлик билдириб, ҳарбий қисм шахсий таркиби учун янги хизмат автомобиллари калитларини топширди. Тадбир иштирокчилари янги ўқув биносида ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар ва қулайликлар билан яқиндан танишди. 

Қайд этиш лозим, мазкур уч қаватли бино “ОКМК” АЖ ҳомийлигида барпо этилган бўлиб, ундаги 50 га яқин хоналарда жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик синфлари, кутубхона, IТ хонаси, руҳий зўриқишни бартараф этиш ҳамда хизмат хоналари замон талаблари асосида ташкил этилиб, энг сўнги жиҳозлар билан таъминланган. 

А.Мусаев, ЎзА.