Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган мусобақа ғолиблари тақдирланди
11:24 / 2026-01-14

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган вазирлик ва идоралари ҳамда улар тизимидаги олий таълим муассасалари ходимлари ҳамда курсантларидан тузилган жамоалар ўртасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Заковат” мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда жами 38 та жамоа иштирок этди. Кескин курашларга бой ўтган мусобақада совринли ўринларни аниқлаш учун қўшимча саволларга мурожаат қилинди.

Мусобақада 1-ўринни Божхона институти жамоаси эгаллади. 2-ўрин Президент Давлат хавфсизлик хизматининг “Ҳумо” жамоасига насиб этди. 3-ўрин Миллий гвардиянинг “Фаворит” жамоасига берилди.

Ғолиб жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА