Ватан ҳимоячилари куни пойтахтда кенг нишонланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Маросимда ҳарбий хизматчилар, курсантлар, отлиқ бўлинмалар иштирокида парад ташкил этилди.
[gallery-27053]
Парадда Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва жанговар тайёргарлиги акс этди. Ҳарбий оркестр тадбирга байрамона руҳ бағишлади.
[gallery-27054]
Насиржон Ҳайдаров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА