Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон вилояти Балиқчи туманидаги Омонариқ маҳалласида жойлашган “Жаҳонгир” хусусий корхонасига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида АИ-80 маркали бензиннинг бир литри 3 минг 900 сўмдан сотилмоқда.
– Корхона раҳбарияти ташаббуси билан байрам акцияси сифатида, қолаверса, аёзли кунларда аҳолига қулайлик яратиш, йўлкира баҳосининг кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида бугун шохобчада туманимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган йўловчи ташиш лицензиясига эга такси ва йўналишда юрувчи транспорт воситаларига АИ-80 маркали бензин арзон нархда сотилмоқда, - дейди Балиқчи туманидаги Омонариқ маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ҳаётбек Хожимуродов. – Ушбу хайрли ташаббусдан нафақат ҳайдовчилар, балки аҳоли ҳам хурсанд бўлмоқда. Чунки қор ёғиб, қаттиқ совуқ бўлаётгани сабабли йўлкира кўтарилиб кетган эди. Бугун арзон нархда бензин сотилгани туфайли нархлар яна ўз ўрнига қайтди.
Бундай хайрли ташаббус ҳақида эшитган кўплаб юртдошларимиз “тадбиркорнинг отасига раҳмат”, дейишмоқда.
Дарҳақиқат, халқнинг бошига озгина қийинчилик келса, фурсатдан фойдаланиб, маҳсулотини қиммат қилиб сотишга ўрганиб қолган айрим тадбиркорлар шундай совуқ кунларда одамларга озгина бўлса-да кўмак беришга интилаётган балиқчилик тадбиркор Жаҳонгир Исмоновдан ибрат олса арзийди.
<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/xxzLjBLC6Sc" title="Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бензин 3 минг 900 сўмдан сотилмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Юртимизда мана шундай эл-юрт корига асқотадиган тадбиркорлар кўпаяверсин.
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов, (видео), ЎзА