Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоячилари – эл ардоғида
19:38 / 2025-07-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Чортоқ туманида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм тасарруфидаги 4-чегара қўриқлаш взводи янги биноси ва ҳарбий хизматчилар учун хонадонлар тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

[gallery-24237]

Янги бинода барча замонавий қулайликлар яратилган бўлиб, ҳарбий хизматчилар учун кўркам яшаш хонадонлари ҳам зарур жиҳозлар билан таъминланган.

- Бундай эътибор юртимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида хизмат қилишда катта маънавий руҳ ва масъулият бағишлайди, - дейди ҳарбий хизматчи Жалолиддин Холдормирзаев. – Чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, халқимизнинг осойишталигини асраш ҳар бир сафдошимиз учун шарафли ва муқаддас вазифадир.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА