Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вашингтондан "Sputnik V" вакцинасини тасдиқлаш сўралди
21:41 / 2021-11-26

Aмерика Савдо палатаси AҚШ расмийларидан Россиянинг "Sputnik V" вакциналарини тан олишни, мамлакатда ушбу препаратдан фойдаланишга рухсат беришни сўради.

Бу ҳақда Aмерика Савдо палатаси раҳбари Aлексис Родзянко "Известия" нашрига маълум қилди.

Унинг айтишича, Россиядан AҚШга саёҳат қилиш учун виза, ЖССТ ёки AҚШ томонидан тасдиқланган вакцина билан эмланиши керак. Шу боис AҚШ ҳукуматига "Sputnik V" препаратини ҳам тан олиш сўрови юборилган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Москва ва Вашингтон ўртасида октябрь ойи бошида ушбу масалага доир муҳокамалар бўлиб ўтганини маълум қилди.

Жумладан, 2 октябрь куни Женевада Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко AҚШ делегацияси билан музокаралар ўтказиб, коронавирусга қарши эмлангани тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилган эди.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Россия – Aмерика муносабатларининг ўзаро ривожланиши фонида AҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш департаментига коронавирусга қарши профилактик эмлаш бўйича ҳужжатларни тан олиш имкониятини кўриб чиқиш ва сертификатларни икки томонлама тан олиш механизмини ишлаб чиқиш таклифи билан хат юборилган.