Вашингтон Венесуэлага ҳужум уюштирилганини расман эълон қилди
Президент Дональд Трамп Америка кучлари Венесуэладаги кемаларга гиёҳванд модда юклаш учун фойдаланилган портга ҳужум қилганини айтди. Шу тариқа АҚШ Жанубий Америкадаги мазкур давлат ҳудудига зарба берилганини биринчи марта расман эълон қилди. Таъкидланишича, ушбу амалиёт Мадуро ҳукуматига босимни кучайтиришга қаратилган.
Трамп ҳужум натижасида фақат кемалар ва порт ҳудуди вайрон этилганига урғу берди ва "База энди йўқ!" дея қўшимча қилди.
CNN Оқ уй раҳбари амалиётда АҚШнинг қайси кучлари қатнашганини аниқ айтмагани, Марказий разведка бошқармасининг эҳтимолий иштироки ҳақидаги тахминга ҳам изоҳ бермагани хусусида ёзди.
Кейинроқ Колумбия Президенти Густаво Петро АҚШ Венесуэладаги кокаин ишлаб чиқариш билан боғлиқ фабрикага зарба берганини тасдиқлади.
- АҚШ Маракаибодаги заводга зарба берганидан хабардормиз, - деб ёзди у ўз электрон почтасида.
Маракаибо аҳоли энг зич жойлашган шаҳар бўлиб, мамлакатни Кариб денгизи билан боғлайдиган бўғоз бўйида жойлашган.
С.Раҳимов, ЎзА