French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Варшавада якунланган жаҳон чемпионати ўзбек шахматининг тафаккур оламини намойиш этди
13:01 / 2021-12-31

Кеча, 30 декабрь куни тунда Польша пойтахти Варшава шаҳрида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг муросасиз басҳлари якунланиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Хабар берганимиздек, 12-тур натижасига кўра, асли арманистонлик, ҳозирда АҚШ байроғи остида мусобақаларда иштирок этаётган Левон Аронян 10 очко билан пешқадамлик қилаётганди. Ундан кейинги ўринларни 9,5 очко билан мисрлик Амин Бассем ва 9 очко билан эронлик Пархам Мақсудли эгаллаб туришганди. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров эса 8,5 очко эвазига мусобақада 5-поғонада бораётганди.

Аммо 30 декабрдаги 13-тур учрашувлари еткачилар сафини остин-устун қилиб юборди. Шиддатли ўтган ўйинлар сўнггида фрациялик Максим Вашье-Лаграв 15 очкога эга бўлган ҳолда чемпионликка эришди. Худди шундай очколарга эга бўлган польшалик Ян Кшиштоф Дуда ва асли эронлик ҳозирда Франция фуқароси бўлган Алиреза Фирузджа кейинги қаторлардан жой олишди.

Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров 13,5 очко билан 8-ўринда чемпионатни якунлади. 12-тургача жаҳон чемпионатида етакчилик қилган Левон Аронян эса 14 очко билан 5-пағонада Варшава баҳслари билан хайрлашди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда бўлса, блиц йўналишида қозоғистонлик 17 ёшли Бибисара Асаубаева 14 очко билан россиялик 3 нафар таъқибчиси бўлган Валентина Гунина, Александра Костенюк ва Полина Шуваловани ортда қолдириб,  жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Айтиш лозимки, блиц баҳсларида қатнашган истеъдодли шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов 12 очко билан 46-47-ўринларда мусобақани якунлаган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов 179 нафар иштирокчи орасида 10,5 очко эвазига 90-қатордан жой олди.

Аҳамиятлиси, поёнига етиб бораётган 2021 йил мамлакатимиз шахматчилари учун омадли келди. Нодирбек Абдусатторов Варшавада ўтган жаҳон чемпионатида тезкор шахмат(рапид) бўйича жаҳон чемпионлигига эришиб, мамлакатимиз спорт тарихининг янги зарварағини очиши Ўзбекистон ёшларининг дунё ҳамжамиятидаги интеллектуал салоҳияти не чоғли юксак эканлигини яна бир карра номойиш этди.  

Бу эса, тарихи буюк халқимизнинг келажаги ҳам нурлилигидан далолат. Бу, Нодирбегу Жавоҳирларнинг тафаккур оламида акс этиб турибди. Шундай эмасми?

Тўлқин Рўзиев, ЎзА