English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вақтинчалик низом тасдиқланди
10:35 / 2025-12-23

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, саноат зоналарида саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартиби жорий этилади. 

Қарор билан Саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда саноат зоналари дирекциялари ушбу қарорда тасдиқланган вақтинчалик низомда белгиланган талабларнинг бажарилишига шахсан жавобгар этиб белгиланди. 

Мазкур Вақтинчалик низом саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш, қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ҳамда қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартибини белгилайди. 

Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 4 мартдаги ПФ-41-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқиладиган “Саноат зоналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар амал қилади.

ЎзА