Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вақф”нинг навбатдаги хайрия тадбири
08:58 / 2022-07-28

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Оролбўйидаги моддий ёрдамга муҳтож, хайриялар тушуми кам масжидларда фаолият олиб борувчи 15 нафар имом-хатибнинг  ҳар бирига 1 миллион 840 минг, жами 27 миллион 600 минг сўм хайрия сифатида топширилди.

– Биз кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар билан бир қаторда ходимларимизга ҳам эътибор қаратамиз, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Мақсад, ҳар қандай шароитда меҳнат қилаётган имом-хатибларни вақтида моддий қўллаб-қувватлаб боришдан иборат.

Довуд Абибуллаев, ЎзА