Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вақф” фондининг хайрия тадбири
20:54 / 2022-07-09

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.

Жумладан, Нукус шаҳридан 90 та, Нукус, Хўжайли ва Тахиатош туманларининг ҳар биридан 30 тадан, жами 180 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилага 36 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти топширилди.

[gallery-7895]

–Инсонпарварлик, эзгулик, шукроналик ва меҳр-оқибат байрами Қурбон ҳайити кунларида бундай хайрия тадбирларини ўтказиш муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Байрам кунларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларга,  пенсионер ва ёлғиз қария, ногиронлиги бўлган шахсларга хайрия ёрдамлари кӯрсатилмоқда.
 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА