French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вақф” фонди томонидан Наманганда Янги йил йўқлови уюштирилди
20:47 / 2020-12-27

Янги йил байрами арафасида болажонларга қувончу шодликлар улашиш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда вилоят жамоатчилиги томонидан Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйига йўқлов уюштирилди.

Тантанали тадбирда вилоят раҳбарлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоятдаги вакиллари, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг мутасаддилари иштирок этдилар.

Меҳр, эътибор ва ғамхўрлик эзгу ва қутлуғ тушунчалар. Болаларга, келажак эгаларига кўрсатилаётган эътибор эса, уларнинг камоли-ю истиқболида беқиёс аҳамиятга эга. Бинобарин, бола қувончи оламни безайди.

Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов болажонларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, ҳар бир ўғил-қиз Президентимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлиги, уларнинг келажаги учун қайғуриш, доимо ғамхўр бўлиш асосий мезон ҳисобланишини таъкидлади.

Меҳрибонлик маскани тарбияланувчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг байрам совғалари улашилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА