«Вaқф» фонди – 2021 йилнинг «Энг шaффоф нодaвлaт нотижорaт тaшкилоти»
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан 100 дан ортиқ республика ННТ томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумот асосида баҳолаш жараёни амалга оширилди.
Натижага кўра эълон қилинган “Топ-20” рўйхатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди “Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилот” сифатида эътироф этилиб, биринчи ўринни эгаллади.
ЎзА