Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Валюта операциялари мониторинги: амалиёт ва тажриба
18:47 / 2022-02-15

“Ўзмиллийбанк” АЖ Ходимлар билан ишлаш департаменти ҳамда Ўқув банки иш режасига мувофиқ, жорий йилнинг феврал ойида банкнинг худудий таркибий бўлинмаларида халқаро SWIFT тизимидаги операцияларини амалга ошириш билан шуғулланаётган ходимлар иштирокида “Жисмоний шахсларнинг валюта операцияларини мониторинги” мавзусида ўқув-вебинар ташкил этилди.

Ўқув-вебинар давомида тингловчиларга жисмоний шахсларнинг валюта операцияларини амалга ошириши билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операцияларини амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида” ги 2467-сонли ҳамда “Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида” ги

2536-сонли Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартиб ва мавжуд меъёрларга худудий филиалларда амал қилиниши лозим бўлган энг асосий жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Малака ошириш курсида банкнинг Чакана бизнес департаменти бош мутахассиси Сирожиддин Валижонов мураббий сифатида иштирок этиб, вебинар иштирокчиларига мавзу юзасидан атрофлича билим ва кўникмалар берилди.

Ўқув-вебинарга барча худудий филиалларда соха бўйича фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этиши белгиланган бўлиб, мазкур ўқув-вебинар тасдиқланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри филиаллари ходимларидан иборат гуруҳлар учун йил давомида ташкил этилиши белгиланган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати