Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакилларимиз ““Sharja Masters”да
12:46 / 2021-09-23

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Шаржа Мастерс” халқаро турнири давом этмоқда.

Мусобақада жаҳоннинг 29 та давлатидан 60 нафар маҳоратли шахматчи иштирок этмоқда.  

Халқаро турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдаровлар дона суришмоқда.  

22 сентябрь куни ўтказилган 6-тур ўйинларида икки нафар шахматчимиз ғалаба қозонди. Нодирбек Ёқуббоев эронлик Идани Пояни мағлуб этган бўлса, Нодирбек Абдусатторов АҚШлик Ханс Ниеманндан устун келди. Жавоҳир Синдаров эса арманистонлик Арам Акопян билан дуранг қайд этди.  

6-турдан сўнг Нодирбек Ёқуббоев ва Нодирбек Абдусатторов  4 очко жамғарган ҳолда 7-13-ўринларда бормоқда. Жавоҳир бўлса 3,5 очко билан кучли 27 таликдан жой олган, дейилади Туризм ва спорт вазирлиги хабарида.  

Халқаро турнирда Нодирбек Ёқуббоев қўшимча коэффициентларга кўра 10-ўринда, Абдусатторов эса ундан икки поғона пастдаги ўринда бормоқда. 5 очкога эга бўлган эронлик Муҳаммадамин Табатабайи турнир пешқадами бўлиб турибди.  

Мусобақа швейцарча тизим бўйича 9 тур давом этади.  

Т. Рўзиев, ЎзА