Вакилларимиз қирғизистонлик спортчиларга имкон қолдирмади
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Қирғизистон ва Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари терма жамоалари иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда ҳар бир терма жамоадан ўн нафардан спортчи ўзаро рақобатлашди. Барча баҳсда терма жамоамиз аъзолари ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, Қирғистон терма жамоасини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақада мамлакатимиз шарафини Ҳумоюн Зокиров, Беҳруз Исроилов, Ҳусниддин Сатторов, Шукуржон Рустамов, Беҳруз Акбаров, Мунисбек Мўминжонов, Исло Болтаев, Илёс Комилов, Файзулло Маҳамматов, Ихтиёр Холмуродов муносиб ҳимоя қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА