Вакцинация бўйича Фарғона вилоятида кунлик эмлашлар 32 минг дозадан, жами қўлланган вакциналар 1 миллион дозадан ошди
Жорий йилнинг 2 август ҳолатига кўра, вилоят ҳудудлари бўйлаб 32 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 865 нафарни, 2-босқич эмланганлар 10 101 нафарни, 3-босқич эмланганлар 1 293 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача вилоятда жами 1 016 629 доза вакцинадан фойдаланилди.

2 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Бешариқ тумани (2 786 доза),
Қўқон шаҳар (2 589 доза),
Ўзбекистон тумани (2491 доза),
Олтиариқ тумани (2 383 доза),
Учкўприк тумани (2128 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Олтиариқ тумани 76 807 доза,
Ўзбекистон тумани 74 980 доза,
Бешариқ тумани 74 971 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА