Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вакцинация бошлангандан буён 35 минг нафардан ортиқ киши эмланди
09:18 / 2021-04-06

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 35386 нафарга етди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

5 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:  

Самарқанд вилояти (1783 нафар),  

Тошкент шаҳри (1691 нафар),  

Тошкент вилояти (1321 нафар),

Наманган вилояти (1171 нафар),  

Андижон вилояти (1128 нафар)  

банд қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этади.