Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг янги «Вакциналар ва иммунопрофилактика» бўлимида информацион ресурслар ва коронавирусга қарши эмлашни мувофиқлаштириш – Саll маркази очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Call-маркази аҳолида вакцинация билан боғлиқ саволларга тезкорлик билан жавоб қайтаришга мўлжалланган.
Келгуси йил республикага олинган вакциналарни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятларга совуқлик занжирига риоя этган ҳолда етказиб берилишида ҳароратни кузатувчи электрон мониторинг амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, иммунизация ишлари учун масъул тиббиёт ходимларининг касбий малакасини иш жойида ошириш, вакциналарни самарали бошқарув, юқумли касалликларни олдини олишда режали ва эпид-кўрсатмага мувофиқ эмлашларни жадаллаштириш, қизамиқ, полиомиелит юқумли касалликларининг четдан кириб келиши ва унинг тарқалишини олдини олишда чора-тадбирларни такомиллаштириш, аҳоли орасида эмлашнинг аҳамияти, шахслараро мулоқот кўникмаларини ошириш мавзусида ўқув машғулотлар олиб борилиши кўзда тутилган.
М.Қосимова,
ЎзА