Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вакцина – тўғри танлов” совринли акциясида автомобил ўйналади
11:01 / 2022-02-10

Махсус комиссиянинг 92-сонли баёнига мувофиқ, коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида совринли ўйинларни ташкил қилиш белгиланган.

Бунда маиший техника буюмлари, велосипед, автротранспорт воситалари каби қимматбаҳо буюмлар ва эсдалик совғалар соврин сифатида ўйналиши кўзда тутилган.

Ушбу баён ижроси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йилнинг 22 январь кунидан бошлаб, “Zo’r TV” телеканали орқали “Вакцина – тўғри танлов” совринли акциясини ўтказиб келмоқда.

Бугунги кунда, ушбу акция доирасида учта ўйин ўтказилган бўлиб, вакцина олиб, акцияда ғолиб бўлган юртдошларимизга 75 донадан смартфон, планшет ва телевизорлар, 105 дона велосипед ҳамда 1 дона Malibu русумли автомобили топширилди.

Мазкур акция жорий йилнинг 1 июль кунигача давом этади ва унинг доирасида ҳар ойнинг охирги шанба куни “Malibu” русумли автомобили ўйналади.

ЎзА