Вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати 15 ноябргача узайтирилди
Маълумки, республикамиздаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) белгиланган эди.
Эндиликда, ушбу муддат 15 ноябрга қадар узайтирилди. Шу муддатгача коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган барча талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.
ЎзА