Вагон ғилдиракларида яширилган “оғу” фош этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постида гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ҳаракатига чек қўйилди.
Унга кўра, республикамизга кириб келган юк поезди таркиби назоратдан ўтказилганда хизмат итининг белги бериши натижасида поезд таркибидаги вагоннинг қўш ғилдирак рамаси ён ички қисмида оқ рангли полиэтилен пакет ичига солинган ва газетага ўралган ҳолда турган, яшил рангли майдаланган ўзига хос ўткир ҳидли модда борлиги аниқланди.
Аниқланган моддалар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ўрами билан оғирлиги 44 гр.ни ташкил этувчи “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА